Бугун юртимизнинг катта қисмида қор ёғади
Синоптиклар маълумотларига кўра, 31 декабрь куни юртимизнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида туман қоплаб, қор бўрони бошланади, йўллар яхмалак бўлади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метр, баъзан эса 25 м/секундгача етади.
Туркистон, Қизилўрда, Манғистау вилоятларининг бирқатор ҳудудларида туман қоплаши кутилмоқда, яхмалак бўлади.
Ақмола, Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаб, кундузи қор бўрони бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача етади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида кундузи йўллар яхмалак бўлиши мумкин.
Жамбил, Атирау, Ақтўбе вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши, яхмалак бўлиши кутилмоқда. Кундузи бирқатор ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади.
Алмати вилоятининг айрим жойларида туман қоплайди, яхмалак бўлади, баъзи туманларда шамол тезлиги 18-23 м/секундгача етади.
Шимолий Қозоғистон, Қарағанди ва Қостанай вилоятларида бўрон бўлиб, кундузи шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятида шамол тезлиги 23 м/с етиши мумкин.
Қарағанди вилоятининг баъзи жойларида йўллар яхмалак бўлиши мумкин.