Бугун Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни
TASHKENT. Kazinform - 30 июль куни Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” сифатида нишонланади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Мазкур байрам 2020 йилда Давлат раҳбарининг фармони билан расман қабул қилинган.
Халқлар дўстлиги кунини байрам сифатида нишонлашдан кўзланган асосий мақсад ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, халқлар, давлат ва умуман жамиятнинг турли тузилмалари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдир.
Машҳур байрамнинг келиб чиқиш тарихи: 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Олий Мажлис”га навбатдаги Мурожаатномаси чоғида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 30 июлдаги қарорига асосан Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланиши ва бу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” сифатида нишонлаш таклиф этди.