Бугун Украинадаги вазият бўйича НАТО саммити бўлиб ўтади

MINSK. ТASS-Кazinform - Бугун Москва вақти билан соат 17.00 да Украинадаги вазият бўйича НАТОнинг фавқулодда саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байденнинг иш жадвалида айтилган, деб хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.
None
None

«9.00. Президент Украина ва унинг атрофидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун НАТО етакчилари билан видеоконференция шаклида фавқулодда саммит ўтказади», — дейилади ҳужжатда.

Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтади.

Аввалроқ АҚШ раҳбари Шимолий Атлантика альянси саммитда фаолиятини янада кучайтириш масаласини кўриб чиқишини маълум қилганди. Бундан ташқари, учрашувга НАТОга аъзо бўлмаган Финляндия ва Швеция таклиф қилинган.

Россия Президенти Владимир Путин 24 феврал куни Украинада махсус ҳарбий операция ўтказишга буйруқ берган эди.


Сўнгги хабарлар