Бугун тунда Астана осмонида шоу намойиш этилади

ASTANA. Kazinform – Бугун тунда Астана осмонида шоу намойиш этилади. Бу ҳақда продюсер Даут Шайхисломов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.
None
Фото: instagram.com/daut.shaikhislamov

«Туғилган кунинг билан, Астана!

Астана ҳокимлиги кўмагида ижодий гуруҳ, профессионал учувчилар ва анимацион рассомлар билан биргаликда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун байрамона сюрприз тайёрладик.

Бу ҳаводаги ҳақиқий сеҳр бўлади!

Дрон-шоу замонавий санъат ва технология уйғунлиги бўлган спектаклдир.

Ҳаммага байрам муборак бўлсин! Сизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз!

Сизни бугун тунда Мустақиллик хиёбонидаги «Қазақ елі» майдонида кутамиз», – деб ёзади у.

Шаҳар ҳокимлиги расмий сайтининг хабар беришича, томоша соат 22:30да бошланади. 500 та дрон шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини ва тунги осмондаги бошқа суратларни намойиш этади. Дастур тахминан 12 дақиқа давом этади. Кўргазма ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ташкил этиляпти.

Сўнгги хабарлар