14:34, 13 Июль 2022 | GMT +5
Бугун «Тобил» UEFA Чемпионлар лигаси доирасида «Ференцварош» билан жавоб учрашувини ўтказади
NUR-SULTAN. Kazinform – УЕФА Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичида Қозоғистоннинг «Тобил» жамоаси бугун «Ференцварош» билан жавоб учрашувини ўтказиш учун Венгрияга боради, деб хабар беради Kazinform.
Ушбу учрашув пойтахт вақти билан соат 00:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Ўйин Будапештдаги 23 700 томошабинга мўлжалланган «Гроупама Арена» бўлиб ўтади.
Бош ҳакам полшалик Кшиштоф Якубик.
Бу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа иккинчи саралаш босқичида «Слован» (Словакия) ва «Динамо» Батуми (Грузия) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Қостанайда бўлиб ўтган биринчи учрашувда 0-0 ҳисоби қайд этилган.