Бугун Tartyl Fest фестивали Қарағандида бўлиб ўтади

QARAǴANDY. Kazinform – Бугун Қарағандида Tartyl Fest турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ҚР Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ташкил этилган Tartyl Fest фестивали 16 та шаҳарни қамраб олди. Тадбир Марказий маданият истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, танловга рўйхатдан ўтиш ва рақам олиш жараёни соат 11:00 дан 14:00 гача давом этади. Мусобақанинг ўзи соат 17:00да бошланади.

Фестивалга келган ватандошларини Нуржан Керменбаев қўшиқ билан қўллаб-қувватлайди.

Tartyl Fest фестивалини ўтказиш тартиби Қозоғистоннинг барча 20 шаҳри учун умумийдир. Иштирокчилар ёши ва вазнига кўра 9 та тоифа бўйича баҳслашадилар. Бу расмий ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

10 июн куни бошланган фестивал 6 сентябрда якунланиши керак. 20 та иштирокчи шаҳарнинг ҳар бирида 27 нафар ғолиб аниқланади. Уларнинг барчаси пул мукофоти билан тақдирланади.

Шаҳар босқичида биринчи ўрин соҳибига 200 000 тенге, иккинчи ўринга 100 000 тенге, учинчи ўринга 50 000 тенге пул мукофоти топширилди. Шаҳар босқичида биринчи ўринни қўлга киритган 9 та йўналиш ғолиблари Нур-Султандаги гранд финалда иштирок этади. Унинг мукофот жамғармаси 54 миллион тенгени ташкил қилади.

Гранд финал ғолиблари эса street workout бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Tartyl fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланди. Шунингдек, аввалроқ фестивал Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Орал, Ақтўбе, Қостанай, Петропавл шаҳарларида давом этган эди.




Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар