Бугун шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати бошланади
ASTANА. Кazinform - Бугун, 10 май куни шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Турнир 10-26 май кунлари Чехиянинг Прага ва Острава шаҳарларида бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатининг элит дивизионида Қозоғистон терма жамоаси В гуруҳида Франция, Словакия, Латвия, Швеция, Германия, АҚШ ва Польша терма жамоалари билан куч синашади.
А гуруҳида Канада, Финляндия, Швейцария, Чехия, Дания, Норвегия, Австрия ва Буюк Британия терма жамоалари беллашади.
Бугун А гуруҳида Швейцария ва Норвегия, Чехия ва Финляндия терма жамоалари тўқнаш келса, В гуруҳида Словакия ва Германия, Швеция ва АҚШ терма жамоалари тўқнаш келишади.
Қозоғистон хоккейчилари жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 11 май куни Францияга қарши ўтказишса, Польша ва Латвия терма жамоалари ўзаро учрашади.
Қозоғистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни «Qazsport» телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Терма жамоа 10 апрелдан бошлаб пойтахтда элит двизиондаги жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаган эди.
Йиғинга хорижий ва маҳаллий клублардаги хоккейчилар таклиф этилган.
Қозоғистонлик хоккейчилар 2021 йилдан бери кетма-кет тўрт йил элит дивизионда ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоа пойтахтда ўтказилган Қозоғистон хоккей очиқ турнирида Россияга 0:1, Беларусга қўшимча вақтда 4:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Шундан сўнг терма жамоа жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Чехияда Буюк Британия билан ўртоқлик учрашувида 5:2 ҳисобида зафар қучди.