Бугун Шаҳобиддин Зоиров қатнашадиган бокс оқшомида 5-раундгача нокаут қилган боксчи 1 млн долларни қўлга киритади

TASHKENT. Kazinform - Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги "The Agenda" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

бокс
Фото: IBA

Оқшом доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади. 31 ёшли ўзбекистонлик боксчига Венесуэла вакили Йоэль Финоль рақиблик қилади.

Энг енгил вазн тоифасида ташкил этиладиган жанг IBA Pro таснифидаги чемпионлик камари учун ўтказилади. Бундан ташқари, жангнинг 5-раундигача нокаут орқали ғолиб бўлган боксчи IBA президенти Умар Кремлёв томонидан 1 млн долларлик мукофот пулига эга бўлади.

 

 

Шаҳобиддин Зоиров сўнгги жангини октябрь ойида айнан IBA Pro таснифидаги мусобақа доирасида испаниялик Самуэль Кармонага қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Бу испан боксчисини аввалроқ, Тошкентдаги турнирда Ҳасанбой Дўсматов ҳам мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги бокс оқшомининг расмий промо ролиги намойиш этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар