Бугун Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг тарихий 25-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Самарқанд
Фото: ЎзА

«Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида ташкил этилаётган йиғилишда 130 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, 79 нафар туризм вазири иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, мазкур халқаро йиғин доирасида халқаро инвестиция форуми, халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими ва қатор ялпи сессиялар, маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар