Бугун Ойда алоҳида воқеа бўлади

Бугун Ойда алоҳида воқеа бўлади
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Бугун, 29 сентябрда Ой тўлади. Бу жорий йилдаги тўртинчи ва охирги ҳодиса бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

"Супер Ой" ҳодисаси - тўлин Ой ёки янги Ой перигейга етиб борганда, Ой ва Ер бир-бирига энг яқин бўлганда содир бўлади. Энг яқин масофа тахминан 362 000 км. Шунинг учун ҳам бу кунда ой ёрқинроқ ва каттароқ кўринади.

Тўлин ой ўрим-йиғим ойи деб аталади, чунки у кузги тенгкунлик даврига тўғри келади. Қадим замонлардан бери катта Ой омад келтиради ва кузги ҳосилга фойдали таъсир кўрсатади, деб ишонишган.

Эслатиб ўтамиз, 28 дан 29 сентябрга ўтар кечаси учта сайёра айниқса ёрқин бўлади - Юпитер, Сатурн ва Меркурий. Астрономларнинг фикрича, Меркурий ўзининг “оддий” йўналишига қайтган.

Тўлиқ ойни октябрь ойининг бошигача яна бир неча кун кузатиш мумкин. Айтганча, шифокорларнинг сўзларига кўра, тўлин Ой соғликка салбий таъсир кўрсатади экан. Бирор киши тунда уйқу бузилиши, қон босими ортиши, ташвиш, бош оғриғи ва бошқа нохуш аломатлар бўлиши мумкин. Шунинг учун тоза ҳавода сайр қилиш, айниқса, кечқурун ётишдан олдин, гиёҳли дамлама ичиш ва табиий тинчлантирувчи воситаларни қабул қилиш тавсия этилади.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар
telegram