Бугун Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоасининг икки нафар боксчиси жанг ўтказади

Бокс
Фото: Olympic.kz

Бугун, 3 октябрь куни Қозоғистоннинг икки нафар боксчиси Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг финал босқичига чиқиш учун жанг қилади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Куннинг иккинчи ярмида Асланбек Шимбергенов чиқиш қилади. У 71 кггача бўлган вазн тоифасида ярим финалда япониялик Севон Окадзавага қарши рингга кўтарилади. Жанг Астана вақти билан 14:15 да бошланади.

Кечки сессияда эса Қамшибек Қонқабаев ринггага чиқади. У 92 кгдан юқори вазн тоифасида ҳиндистонлик Нарендер билан ярим финал жангини ўтказади. Жанг Астана вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Қозоғистон боксчилари иштирокидаги иккита жангнинг жонли эфирини Qazsport телеканалида томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг финал босқичига чиқиш Асланбек Шимбергенов ва Қамшибек Қонқабаевга 2024 йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш лицензиясини автоматик тарзда кафолатлайди.

Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги бокс турнирида барча вазн тоифаларида финалга чиққан спортчилар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.

Сўнгги хабарлар
telegram