Бугун Нур-Султанда Tartyl Fest фестивалининг сўнгги босқичи бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун пойтахтда Tartyl Fest турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивалининг финал босқичи бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Tartyl Fest фестивали ҚР Президенти ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ўтказилмоқда.

Бугун турнирнинг сўнгги 20-чи босқичи Нур-Султан шаҳрида EXPO ҳудудидаги саҳнада бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, иштирокчиларни рўйхатга олиш, рақам бериш соат 09:00 дан 11:00 гача амалга оширилади.

Фестивал расман соат 14:00 да очилади.

Қоида барча шаҳарлардаги иштирокчилар учун бир хил: тўғри ва энг кўп турникка тортилиш талаб қилинади. Умуман олганда, фестивалда Қозоғистоннинг 19 шаҳридан 12 мингга яқин киши иштирок этган.

Иштирокчилар вазни ва ёшига қараб тўққиз тоифа бўйича беллашмоқда. Мусобақа расмий ҳакамлар ҳайъати томонидан назорат қилинади. Соврин жамғармаси - 3 000 000 тенге.

Эслатиб ўтамиз, фестивал 10 июлдан бошлаб Қозоғистоннинг 20 шаҳрида ташкил этилди ва у ерда қозоғистонликлар пул мукофотларини ютиб олишлари мумкин бўлади. Ҳар бир шаҳарда 27 нафар ғолиб аниқланади.

Ҳар бир шаҳар бўйича мукофот жамғармаси: 1-ўрин – 200 минг тенге; 2-ўрин – 100 минг тенге; 3-ўрин – 50 минг тенге.

Ҳар бир шаҳарнинг ғолиблари (тўққиз йўналиш бўйича) пойтахтимизда ўтказиладиган гранд финалда иштирок этади, унинг санаси тез орада маълум қилинади.

Гранд-финал ғолиблари Street workout бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


Street workout – кўча спорт майдончаларида турли машқлар бажариладиган ҳаваскор спорт тури.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар