Бугун Нур-Султан шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди бўлиб ўтади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Нур-Султан шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди ўз ишини бошлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Икки кун давом этадиган съездда дунёнинг 50 та давлатидан 100 дан ортиқ делегациялар, жумладан ислом, насронийлик, буддизм, иудаизм, ҳиндуизм, даоизм, зардуштийлик, синтоизм каби динлардан вакиллари, шунингдек, сиёсий ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар аъзолари иштирок этади.

Диний форумда Рим Папаси Френцис, Ал-Азҳар олий имоми Аҳмад Муҳаммад Аҳмад ат-Тайиб, Қуддус патриархи Теофил III, Ашкеназийлар бош раввини Давид Лау, Исроилнинг Сефарад бош раввини Ицхак Иосиф ва бошқа диний етакчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этадилар.

Куни кеча Рим Папасини пойтахт аэропортидан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Кейинроқ Ақордада Қозоғистон Президенти ва Рим Папаси Франциск икки томонлама учрашув ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Рим Папаси Францискнинг Қозоғистонга расмий ташрифи Рим Папаси Иоанн II Павелнинг Қозоғистонга 2001 йилдаги ташрифидан сўнг илк бор амалга оширилмоқда. Бугун у Нур-Султан шаҳрида Месса маросими ўтказади. Унда 3000 га яқин киши иштирок этиши кутилмоқда.


Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар