Қасим-Жомарт Тоқаев Рим Папаси Францискни кутиб олди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Рим Папаси Францискни кутиб олди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Рим Папасининг самолёти Қозоғистон аэропортига қўнди.

Президентдан ташқари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Сенат раиси ўринбосари Асқар Шакиров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов, Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Мурат Нуртилеу, Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Аида Балаева ва бир қанча руҳонийлар келди.

Кутиб олиш маросимида давлат раҳбарлари икки мамлакат делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

Сўнгра Қозоғистон Президенти ва католик черкови раҳбари Президент терминалининг камин залида қисқа суҳбат ўтказди.

Учрашув якунида мартабали меҳмон кортежи Ақордага йўл олди.

Видеодан олинган кадр

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар