09:02, 14 Апрель 2024 | GMT +5
Бугун мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади ва шамол бўлади – Қазгидромет
ASTANА. Кazinform - “Казгидромет” РДК 14 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кун ёмғирли бўлиб, шамол эсади. Мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, мамлакат шимолида эса кечаси ёғингарчилик (асосан ёмғир) бўлади.
Фақатгина республиканинг шарқида антициклон тизмаси таъсирида кундузи ёғингарчиликсиз бўлади. Қозоғистон Республикаси бўйича момақалдироқ, туман, кучли шамол, жанубда бўрон бўлиши кутилмоқда.