08:30, 30 Март 2024 | GMT +5
Бугун мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлади - Қазгидромет
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 30 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг кўп қисмидаги об-ҳаво циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари билан белгиланади. Шу сабабли Қозоғистонда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (асосан ёмғир), жануб ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.