Бугун мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади - Қазгидромет

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 2 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

ауа райы
Фото: Pixabay.com

Компания тарқатган маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғади, мамлакат жанубида момақалдироқ бўлади, шимолий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади.

Фақатгина республиканинг ғарбида ва шимоли-ғарбида юқори босимли майдон таъсирида ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади. Қозоғистон бўйлаб кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб мамлакат шимолида ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда туман тушади.

Сўнгги хабарлар