08:52, 05 Октябрь 2024 | GMT +5
Бугун мамлакат жануби ва жануби-шарқида ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 2024 йил 5 октябрь куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз маслаҳатини эълон қилди.
Антициклон муносабати билан Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат мамлакат жанубида, жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан момақалдироқ бўлиши мумкин, эрталаб ва кундузи жанубнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади.
Мамлакат жануби, жануби-шарқи ва шарқида шамол кучайиши, шимолий ва жануби-шарқида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.