Бугун мамлакат ҳудудларида туман тушади – Қазгидромет

ASTANА. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 3 феврал куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Кazinform.
None

Компания тарқатган маълумотларга кўра, бугун мамлакатимизнинг кўп қисми жанубий циклон ва унга алоқадор атмосфера фронтал қисмлари таъсирида бўлади. Шу сабабли об-ҳаво ўзгаради - ёғингарчилик, жануб, жануби-шарқ ва жануби-ғарбда баъзан кучли ёмғир ёғади (ёмғир, қор), яхвонлик ҳосил бўладиб, шамол кучаяди.

Аммо антициклон тизмаси мамлакатнинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларига ҳамон таъсир кўрсатади, ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакат бўйлаб туман тушади.

Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида, кундузи Манғистау вилояти ғарбида, кечаси Туркистон, Жетису, Жамбил вилоятларининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Сўнгги хабарлар