Бугун мамлакат ғарбида аномал иссиқ бўлади, бошқа ҳудудларда ёнғин хавфи сақланиб туради – Қазгидромет

ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 8 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Корхона маълумотларига кўра, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, шимоли-ғарб, шарқ, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ, дўл ва бўрон бўлиши мумкин.

Фақатгина Қозоғистоннинг ғарбий қисмида кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсади. Қозоғистон Республикасининг шимолий-ғарбий қисмида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Кундузи Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида 35—39°, Манғистау вилоятида 38—41° иссиқ бўлади.

Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ғарби ва шарқида, Павлодар вилоятининг жануби ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

Манғистау, Туркистон, Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қостанай жануби ва марказида, Қарағанди вилоятларининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Атирау вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақмола вилоятининг жануби ва ғарбида ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар