Бугун Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида совуқ бўлади — Қазгидромет

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 15 май куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.

ауа райы
Фото: pixabay.com

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудига ўз таъсирини сақлаб қолади.

“Шарқ ва марказда момақалдироқ ва ёмғир, кучли ёмғир, дўл ва бўрон бўлади. Мамлакатнинг фақат шимолий, шимоли-ғарбий ва жануби-шарқида ёмғирсиз ҳаво бўлади. Кечаси ва эрталаб республиканинг шимолий, шимоли-ғарби ва марказида шамол кучайиши, туман тушиши кутилмоқда”, – деб ёзади агентлик.

Кечаси Қостанай, Ақтўбе вилоятлари шимолида, Шимолий Қозоғистон вилояти ғарбида, Ақмола вилоятининг ғарби ва шимолида тупроқ юзасида 2-3 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар