Бугун Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида совуқ бўлади

ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 28 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Компания тарқатган маълумотларга кўра, 28 сентябрь куни шимоли-ғарбий антициклон мамлакат ҳудудининг катта қисмига таъсир қилади, ҳаво совуқ ва ёмғирсиз бўлади.

Қозоғистон бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, кечаси ва эрталаб мамлакат шимоли, шарқи ва марказида туман тушади, жанубда чанг бўрони кузатилади.

Кечаси Алмати вилояти шимоли, жануби ва тоғ ён бағирларида, шимолида,Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудлари ва шимолида, Жетису вилояти марказида 2-3 даража совуқ, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида 2 даража совуқ бўлади.

Ақтўбе, Қарағанди вилоятларида, Улитау, Жетису вилоятларининг шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби, жануби-шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби, марказида, Қостанай вилоятининг жануби ва марказида, Абай вилоятининг шарқи ва марказида, Манғистау вилоятининг шарқида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Манғистау, Атирау, Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Улитау вилоятларида, Абай вилоятининг жанубида, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида, Қарағанди вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, жануби ва марказида кучли ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар