Бугун Қозоғистоннинг шимоли ва шарқида қор ёғиши мумкин
ASTANA. Kazinform - Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари беқарор бўлиб қолади – ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакат шарқида қор ёғиши, шимолда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.
“Қазгидромет” РДКнинг хабар беришича, республиканинг шимоли-ғарби ва марказида антициклон таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Қозоғистон бўйича кечаси ва эрталаб шамол тезлиги кучайиши, туман тушиши мумкин.
Ақтўбе, Қарағанди вилоятларида, Улитау вилоятининг шарқида, Жетису вилоятининг шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби, жануби-шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби, марказида, Қостанай вилоятининг жанубида, Абай вилояти шарқи ва марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.
Мангистау, Атирау, Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Улитау вилоятларида, Абай вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг шимол ва ғарбда, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли, марказида, Қарағанда вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, жануби ва марказида вафқулодда ёнғин хавфи мавжуд.