Бугун Қозоғистоннинг катта қисмини туман қоплайди
ASTANA. Kazinform – 17 ноябрь, якшанба куни Қозоғистоннинг тўққизта вилоятида тумаш тушади, деб хабар беради “Қазгидромет” РДК матбуот хизмати.
Атирау вилояти шимолида туман тушиши кутилмоқда.
Кечаси Ақтўбе вилояти ғарбида яхвонлик кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят шарқида туман тушиши мумкин.
Ақмола вилоятида шимолда жануби-ғарбий шамол эсади, вилоят шарқида 15-18 м/с тезликда эсади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида туман тушиши, яхвонлик бўлиши мумкин.
Қарағанди вилоятининг шарқи ва жанубида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Кечаси Қизилўрда вилояти марказида ва шимолда туман тушиши мумкин.
Шимолда, Манғистау вилояти марказида туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан эсади, вилоят ғарбида шимоли-ғарбга ўзгариб, 15-20 м/с тезликда эсади.
Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбий ва шарқида паст бўрон кутилмоқда. Жануби-ғарбий шамол кечаси вилоят ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.
Улитау вилоятининг ғарбий, шимоли ва марказида туман тушиши кутилмоқда.