12:28, 01 Январь 2020 | GMT +6
Бугун Қозоғистоннинг катта қисмида қор ёғади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон устидан атмосфера фронтал қисмлари ўтиши туфайли 2020 йил 1 январида об-ҳаво ўзгариб туради, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.
Синоптикларнинг айтишича, 1 январь куни Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Қостанай вилоятларида қор бўрони бўлиб, шамол секундига 15-20 метр тезлик билан эсади, баъзан 23-28 м/с етиши мумкин. Баъзи жойларда яхмалак бўлиб, Қостанай вилоятида туман тушиши кутилмоқда.
Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг айрим ҳудудларида бўрон бошланиб, туман тушади, шамол тезлиги секундига 15-20 метр, шарқда эса баъзан 25 м/с етиши мумкин.
Павлодар, Қарағанди вилоятларининг баъзи жойларида бўрон, яхмалак бўлиб, шамол тезлиги секундига 15-20 метр, баъзан 25 м/с етади.
Алмати, Жамбил, Атирау вилоятларининг айрим жойларида туман тушиб, яхмалак бўлиши кутилмоқда.
Туркистон, Қизилўрда, Манғистау вилоятларида баъзан туман тушади.