Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво совуқ бўлади ва қор ёғади

Қазгидромет синоптиклари 26 сентябрь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

Антициклон таъсири Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди.

Фақатгина республиканинг шимоли ва шарқида атмосфера фронтлари таъсирида ёмғир ёғади, шарқда эса ёмғир ва қор ёғади.

Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушади, жануби-ғарб, жануб ва шарқда кучли шамол эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқида кечаси 2 даража совуқ бўлади.

Қизилўрда вилояти маркази, шарқи ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Жамбил вилоятида, Қарағанда вилоятининг жанубида, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида ёнғин хавфи юқори.

Сўнгги хабарлар