Бугун Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача пасаяди

ASTANА. Кazinform - Қазгидромет 19 февраль куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

Об-ҳаво
Фото: Рixabay

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистон Республикасининг ғарби, жануби, шарқи ва жануби-шарқида қор ёғиши кутилмоқда.

“Мамлакатнинг жануби, шарқи, жануби-шарқи ва марказида шамол тезлиги кучаяди, жануби-шарқда туман тушади.

Жетису вилоятида 30-35, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида 45 даража совуқ сақланиб туради. Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида 35-39 даража совуқ бўлади”, - дейилади Қазгидромет хабарида.

Сўнгги хабарлар