06:58, 21 Февраль 2023 | GMT +6
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади, бўрон бўлади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 21 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Прогнозга кўра, атлантика циклони ва у билан боғлиқ атмосфера оқимлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади.
Хусусан, қор ёғади, бўрон бўлади. Ғарбий ва шарқий ҳудудларда, жанубда ёмғир ва қор ёғади. Фақат мамлакатнинг жануби-шарқида ва жанубида кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида йўллар муз бўлади, шамол кучаяди, туман тушади.
Қостанай вилояти шимолида кундузи кучли қор ёғади.