09:04, 30 Сентябрь 2023 | GMT +5
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади
Казгидромет 30 сентябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Кazinform.

Шимолий-ғарбий циклон ва атмосфера жабҳаларининг таъсири туфайли Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, жанубда, Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида кечаси кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Мамлакат бўйлаб туман тушади, жануби-шарқ, шарқда, кундуз марказда кучли шамол кузатилади.
Туркистон вилояти марказида, Қизилўрда вилоятининг шарқи ва жанубида кучли ёнғин хавфи бор.
Жамбил вилоятида, Қарағанди жанубида, Улитау вилоятларида ва Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида юқори ёнғин хавфи кутилмоқда.