07:10, 12 Октябрь 2023 | GMT +5
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади
«Қазгидромет» РДК 13 октябрь куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, шу сабабли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-шарқида ёғингарчилик кузатилмайди. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиб, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ақтўбе вилояти шимолида 2 даража совуқ бўлади.