Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди

Синоптиклар 21 ноябр куни Қозоғистон ҳудуди учун хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: unsplash

“Республика ҳудудининг катта қисми шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлади, бу ерда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Мамлакатнинг фақат ғарбий ва жанубида Жанубий Каспий циклони ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера жабҳалари таъсир этиб, ёғингарчилик (ёмғир, қор), жанубда ёмғир кўринишида ёғади”, – дейилади хабарда.

Қозоғистонда ғарб ва шимоли-ғарбда туман, 23-28 м/с гача шамолнинг кучайиши ва яхвонлик кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар