Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида туман тушади – Қазгидромет

ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Компания прогнозига кўра, Астанада 26 октябрь куни, яъни бугун тунда ва эрталаб туман тушиши мумкин.

26 октябрь куни кечаси ва эрталаб Улитау вилояти шарқида туман тушади.

Қостанай вилояти шимоли ва шарқида қор ёғиб, туман тушиши мумкин.

26 октябрь куни кечаси ва эрталаб Ақтўбе вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида туман тушади.

Қизилўрда вилоятида шамол жануби-ғарбдан эсади, кундузи вилоят шарқида унинг тезлиги 15-20 м/с гача етади.

Атирау вилоятининг шимоли, жануби ва шарқида туман тушади.

Атирау шаҳрида 26 октябрь куни баъзан туман тушиши мумкин.

26 октябрь куни кундузи Алмати вилоятининг ғарби ва шарқида шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Қонаев шаҳрида 26 октябрь куни шарқдан шамол эсади, тезлиги кундузи 15-20 м/с гача етади.

26 октябрь куни кечаси ва эрталаб Туркистон вилоятининг жанубида, тоғли ва тоғолди ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг тоғли ҳудудларида туман тушади. Вилоятнинг шимоли-шарқи, шимоли, ғарбидан эсаётган шамол тезлиги тоғли ва тоғолди ҳудудларда 15-20 м/с гача кучаяди.

Чимкентда 26 октябрь куни кечаси ва эрталаб кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с гача етади.

Туркистон шаҳрида 26 октябрь куни кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлади. Шимоли-шарқда 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

26 октябрь куни кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида туман тушади.

26 октябрь куни Орал шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

26 октябрь куни Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шимолида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Петропавл шаҳрида 26 октябрь куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

26 октябрь куни кундузи Манғистау вилоятининг жануби ва марказида кучли ёмғир ёғади. Вилоятнинг шимоли-шарқида туман тушади.

26 октябрь куни кечаси ва эрталаб Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида туман тушиши мумкин.

26-27 октябрь куни ечаси ва эрталаб Жамбил вилоятининг жануби, тоғли ҳудудларида туман тушади. 26-27 октябрь кунлари жануби-ғарбдан эсаётган шамол жануби-шарққа ўзгариб, жануби-ғарб, шимоли-шарқ, вилоятнинг тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади, 26 октябрь куни эрталаб ва кундузи 23-28 м/с тезликда эсади.

26—27 октябрь кунлари Тараз шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушади.

26 октябрь куни жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи унинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Сўнгги хабарлар