07:02, 14 Декабрь 2023 | GMT +5
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида совуқ бўлади – Қазгидромет
Қозоғистоннинг аксарият қисми шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлиб, ҳаво ёғингарчиликсиз, бироқ аёзли бўлади, дея хабар беради Кazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Атмосфера оқимлари туфайли мамлакат ғарбида қор ёғади, жануб ва жануби-шарқда бўрон бўлади. Атирау вилоятининг жанубида, Манғистау вилояти шарқида чанг бўрони, Жамбил вилоятининг жанубида, тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин. Қозоғистон бўйича шамол кучаяди.
Кечаси шимолда, Алмати, Жамбил, Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида 33-38° совуқ бўлади.
Туркистон вилоятининг тоғли довонларида, Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида, вақти-вақти билан тезлиги 30 м/с ва ундан юқори бўлган жуда кучли шамол эсади.