Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши мумкин

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

ASTANA. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 18 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Компания эълон қилган маълумотларга кўра, шимоли-ғарбий циклон таъсири туфайли Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, дўл ёғади, бўрон кучайиб, ёмғир ёғади. Мамлакатнинг шимоли, шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, жанубда чанг бўрони кузатилади.

Атирау ва Абай вилоятларида, Улитау вилоятининг шимолида, Жетису вилоятининг шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби, шарқи ва марказида, Манғистау вилоятининг ғарби ва жануби-шарқида, Алмати вилоятининг шимоли ва жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида ёнғин хавфи юқорилигича қолмоқда.

Қизилўрда, Туркистон, Алмати, Жамбил, Жетису вилоятларида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарбида, Атирау вилоятининг жануби-ғарби ва шимоли-шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби ва марказида, Қарағанди вилоятининг шарқи ва жанубида, Улитау вилояти жанубида, Абай вилояти ғарби, шимоли- ғарби ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram