Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор аралаш ёмғир ёғади

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

Циклон ва у билан боғлиқ атмосфера фронтлари натижасида 6 декабрь куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлади, қор аралаш ёмғир ёғади, деб хабар беради Kazinform.

“Қазгидромет” синоптикларининг хабар беришича, фақат республиканинг жануби ва жануби-шарқида ёмғирсиз ҳаво сақланиб қолади. Мамлакат бўйлаб туман тушади, яхвонлик ҳосил бўлади, шамол кучаяди.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шарқи ва жанубида шамол тезлиги 30 м/с ва ундан юқори бўлади.

Абай вилоятининг шимоли, ғарби ва марказида 30 м/с тезликда шамол эсади.

Сўнгги хабарлар
telegram