Бугун Қозоғистоннинг 5 та ҳудудида ҳаво жуда иссиқ бўлади
Хусусан, Қостанай вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида момақалдироқ, дўл ва чанг бўрон бўлиши мумкин. Кечаси вилоятнинг шимол ва ғарбида, кундузи кўп қисмида 25 м/с тезликда шамол эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимол, ғарб ва шарқида момақалдироқ, чанг бўронлари бўлади ва дўл ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимол ва шарқида шамол тезлиги 25 м/с гача кучаяди.
Ақмола вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида момақалдироқ бўлиши, куннинг иккинчи ярмида дўл ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимол, ғарб ва шарқида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
Кундузи Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Вилоятнинг Жаланашкўл тумани ва тоғли ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Манғистау вилоятининг жанубида момақалдироқ ва чанг бўрони кузатилади. Вилоятнинг жануби-ғарб, жануб ва шарқида кечаси 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ, дўл ва чанг бўрони бўлиши мумкин. Кечаси вилоятнинг шимоли-шарқида, тоғли ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Кундузи Қарағанди вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида момақалдироқ бўлиши, ғарб, шимол ва шарқида шамол тезлиги 15-20 м/с га кучайиши кутилмоқда.
Кундузи Қизилўрда вилояти марказида чанг бўрони кутилмоқда. Вилоят марказида, жанубда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ақтўбе вилоятининг шимол, шарқида, кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолий ярмида, Павлодар вилоятининг шарқи, шимоли ва марказида шамол тезлиги 15-20 м/с га етади.
Кундузи Алмати, Қизилўрда, Жамбил вилоятларида, Туркистон вилоятининг ғарби ва шимолида, Қарағанди вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Қизилўрда вилояти марказида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шарқида, Алмати вилояти ғарбида, Қостанай вилояти жанубида, Ақтўбе вилояти шарқида ёнғин хавфи мавжуд.