Бугун Қозоғистоннинг 12 та ҳудудида 42 даражагача иссиқ бўлади

None
ASTANА. Кazinform – Қазгидромет 26 июль куни мамлакат ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Каzinform.

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистон Республикасининг ғарби, шимоли ва жануби-шарқида ҳаво беқарор бўлиб, момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғиши мумкин. Фақат мамлакат жануби, шарқи ва марказида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, кечаси шимоли-ғарбда туман бўлади.

«Кундузи Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Туркистон вилоятлари, Жетису, Абай, Улитау, Манғистау, Қарағанди, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари жанубида 35-42° иссиқ бўлади.

Кундузи Алмати вилоятининг шимоли ва марказида - 42°, Туркистон вилояти ғарбида, чўл ҳудудларида - 45°, Улитау вилоятининг жанубида, Жетису вилоятининг жануби ва марказида 40-42° иссиқ бўлади.

Алмати, Туркистон, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Манғистау, Улитау, Жетису, Абай вилоятлари, Қизилўрданинг маркази ва шарқида, Павлодарнинг ғарби ва жанубида, Ақтўбе жанубида, Атирау ғарби ва шимолида, Ақмола вилояти жануби, ғарбида ёнғин хавфи ўта юқори», - деб ёзади синоптиклар.

Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Атирау, Қостанай жануби, Манғистау вилоятининг ғарби ва шимоли-шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради, Ғарбий Қозоғистон вилоятида ёнғин хавфи юқори бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram