Бугун Қозоғистонда ёмғир ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмларида беқарорлик сақланиб қолади: ёмғир ёғиши кутилмоқда, Қозоғистоннинг шимоли-ғарби ва шимолида кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, довул кутилмоқда. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, фақат мамлакат ғарбида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, кечаси ва эрталаб жанубда чанг бўрони, шимоли-ғарбда туман тушиши кутилмоқда.

Қарағанди, Павлодар, Абай, Жетису вилоятларида, Улитау вилояти шимолида, Ақмола вилояти ғарби, жануби, шарқида, Шарқий Қозоғистон вилояти ғарби, шимолида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Алмати, Улитау вилоятларида, Қостанай вилояти жанубида, Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятларида, Жетису вилояти шимол-шарқда, Атирау вилояти ғарби, жануби-шарқида, Манғистау вилояти ғарбида кучли ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар