Бугун Қозоғистонда ёмғир ва жазирама кутилмоқда

Атмосфера фронтларининг ўтиши билан Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, мамлакат шарқи ва марказида момақалдироқ, дўл ва кучли ёмғир ёғади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

погода ауа райы
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, фақат Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий ва жанубида ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолмоқда. Республика бўйлаб шамол кучайиши, жанубда чанг бўрони, узоқ шимолда кечаси туман тушиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе ва Манғистау ва Қостанай вилоятларида кун давомида жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар