08:30, 11 Февраль 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда туман, яхвонлик ва шамол бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 11 февраль куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

— Антициклон мамлакатнинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида об-ҳавога таъсир этади ва ёғингарчиликнинг тўхташига, ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади. Циклон ва унга алоқадор атмосфера жабҳалари Қозоғистоннинг қолган ҳудудларига таъсир қилишда давом этади – ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади, мамлакат шарқида кучли ёғингарчилик бўлади, - дея хабар беради синоптиклар.
Ғарб, шимол, шарқ, марказда қор бўрони, яхвонлик ҳосил бўлади, туман тушиб, шамолнинг тезлиги кучайиши кутилмоқда.