Бугун Қозоғистонда совуқ 45 даражагача етади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 22 февраль, пайшанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Об-ҳаво
Бугун Қозоғистонда совуқ 45 даражагача етади

Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз совуқ ҳаво сақланиб туради.

Фақат мамлакатнинг ғарби, жануби, жануби-шарқида атмосфера фронтлари таъсирида ёғингарчилик, асосан, қор ёғади.

Яхвонлик ҳосил бўлади, паст изғирин эсади.

Мамлакатнинг жануби, жануби-шарқида шамол тезлиги кучаяди, жануби-ғарб, жануби-шарқида туман тушади.

Қарағанди вилоятининг шарқида - 40, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида - 45, Абай вилоятида - 35-40, Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида 27 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар