Бугун Қозоғистонда шамол тезлиги кучаяди, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 29 август куни мамлакат ҳудудида рўй берадиган хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.

Атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисмида об-ҳавонинг беқарор характерини сақлаб қолади: ёмғир, дўл ёғади, бўронлар бўлади. Жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Антициклон таъсирида фақат республиканинг ғарби, жануби-ғарби, шимоли-ғарби ва марказида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади.

Мамлакат бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, кечаси ва эрталаб шимол, шимоли-ғарб, республика марказида туман тушиши мумкин.

“Абай, Улитау вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва марказида, Атирау вилоятининг марказид ва жануби-шарқида, Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида, марказида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбида, марказида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Қарағанди вилоятининг ғарби ва шарқида, Жетису вилоятининг шимолий ярмида юқори ёнғин хавфи кутилмоқда”, - деб ёзади синоптиклар.

Қизилўрда, Жамбил, Атирау, Манғистау вилоятларида, Туркистон вилоятининг жануби, маркази ва чўл ҳудудларида, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари жанубида ва Улитау вилоятида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли-ғарби, жануби ва марказида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram