Бугун Қозоғистонда шамол кучайиб, туман тушади

ASTANА. Кazinform - Қазгидромет 20 март куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди, деб хабар беради Кazinform.

Бугун Қозоғистонда шамол кучайиб, туман тушади

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг шарқи, жануби, маркази ва жануби-шарқида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Мамлакат шарқи ва марказида қор ёғиб, бўрон бўлади. Жанубда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда. Мамлакатда шамол кучайиб, туман тушади, ғарбда чанг бўрони сақланиб қолади», — деб ёзади синоптиклар.