Бугун Қозоғистонда шамол кучайиб, чанг бўрони эсади

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 6 июнь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.

Дауыл
Фото: Еламан Турисбеков/Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ғарб ва шимолда момақалдироқ, ўткинчи ёмғир, дўл ёғади.

“Республика шимоли ва шарқида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, кундузи ғарбда чанг бўрони эсади”, – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар