Бугун Қозоғистонда Парламент Сенати депутатлари сайлови бўлиб ўтади
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Сенат депутатлигига сайлов учун 55 нафар номзод рўйхатга олинган. Улар орасида Алматидан 4 нафар, Жамбил, Павлодар, Алмати, Жетису, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларидан 2 тадан номзод бор. Бошқа вилоятлар ҳамда Астана ва Чимкент шаҳарларидан 3 нафар номзод рўйхатга олинган.
Сенат депутатлари сайловида республика бўйича 3168 нафар сайловчи иштирок этади. Энг кўп сайловчилар Туркистон (317 сайловчи) ва Қостанай (263 сайловчи) вилоятларида. Энг ками эса Астанада - 31, Чимкентда - 30 ва Алматида - 38.
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатларининг навбатдаги сайловини ишлаб чиқиш ва ўтказиш бўйича мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг асосий тадбирларининг календар режасига кўра, ўтган йилнинг 24 декабр куни соат 18:00 да маҳаллий вақт билан номзодларни рўйхатга олиш якунланди.
13 январ куни эса соат 00:00 да номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўхтатилди. Шундай қилиб, тақвим режасига кўра, овоз бериш кунини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча сайловолди тадбирлари якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Сенат депутатлари сайлови куни, яъни бугун Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг интернет-ресурси орқали сайловчиларни рўйхатга олиш ва овоз беришнинг дастлабки натижаларини чиқариш бўйича онлайн хизматлар ишлайди. Бу сайлов жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигига хизмат қилмоқда.
Муаллиф: Алихан Асқар