14:14, 16 Май 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда ОТМда бепул ўқиш истагида бўлган ҳарбийларга грант ажратилади
ASTANA. Kazinform - Бугун, 16 май куни соат 16:00 да Qazaq Army YouTube каналида муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида таълим имтиёзларини тақсимлаш онлайн тарзда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҚР Президенти ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга давлат грантларини тақсимлаш тўғрисидаги қонунни имзоланган эди.
Яъни, келаётган куздан бошлаб фуқаролар олий таълим муассасасига ўқишга киришда нафақат 100 фоизлик чегирма, балки стипендия билан бирга тўлиқ грант ҳам олишлари мумкин.
Танлов жараёнининг қулайлиги ва шаффофлиги учун «Срочники 2.0» рақамли платформаси жорий этилди.
Аскарлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган рўйхатлар бўйича ушбу платформада олий таълим муассасаларига кириш сертификатини олишлари мумкин.