Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Kazinform - Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари беқарор бўлиб қолади, мамлакат шимолида ёмғир, қор ёғиши, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғиши) бўлиши мумкин. Бу ҳақда Каzinform агентлиги хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, республиканинг жануби, шимоли-ғарби ва марказида антициклон таъсирида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Қозоғистон шимоли, шимоли-ғарби, марказида шамол кучайиши, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.

Ақтўбе, Қарағанда вилоятларида, Улитау вилоятининг шарқида, Жетису вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби, жануби-шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби, шарқи ва марказида, Қостанай вилоятининг жанубида, Абай вилоятининг шарқи, марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Манғистау, Атирау, Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Улитау вилоятларида, Абай вилоятининг жанубида, Жетису вилояти шимоли ва марказида, Қарағанди вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, жануби ва марказида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар