Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Атмосфера фронтларининг ўтиши билан Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида момақалдироқ, дўл ва кучли шамоллар бўлади. Мамлакатнинг ғарби, шимоли-ғарби, жануби, маркази ва жануби-шарқида ёмғир ёғади.
Фақат республиканинг шарқида антициклон шамоллари туфайли ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб қолади. Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб республика шимоли ва шарқида туман тушиши кутилмоқда.
Кундузи Алмати ва Жетису вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади. Шунингдек, Қарағанди вилояти жанубида ва Абай вилоятида кучли жазирама кутилмоқда.
Манғистау вилоятининг шимоли-ғарбида, Атирау вилоятининг жануби-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарби, шимоли-ғарби, шимоли, жануби, ғарби, жануби-шарқида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқи, шимоли-ғарбида, Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Туркистон, Манғисау вилоятларида, Жамбил вилоятининг ғарби ва жанубида, Улитау вилоятининг марказида, Қостанай вилоятининг жануби, маркази, шарқида, Қизилўрда вилоятининг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.