Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 10 октябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида циклонлар ва атмосферанинг фронтал қисмлари туфайли ёғингарчилик бўлади, мамлакат жануби, шарқи, марказида ёмғир, баъзида кучли ёмғир ёғади, жануб, жануби-шарқда момақалдироқ бўлади ва дўл ёғади, шимол, шимоли-ғарбда ёғингарчилик(ёмғир, қор), бўрон, яхвонлик кутилмоқда.
Фақат мамлакат ғарбида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Қозоғистон бўйича шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб ғарб ва шимоли-ғарбда туман тушиши мумкин.
“Павлодар вилоятининг ғарби, шимолида, Абай вилоятининг маркази, шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг марказида, Қарағанди вилоятининг шарқий ярмида, Улитау вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида, Қостанай вилоятининг ғарби, жануби-шарқида, Қизилўрда вилоятининг ғарбида ёнғин хавфи юқори”, - деб ёзади синоптиклар.
Ақтўбе, Қизилўрда вилоятлари ғарби, жануби, шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг марказида, Туркистон вилоятининг жануби ва чўл ҳудудларида, Атирау вилоятининг ғарби ва шимолида, Жамбил вилоятининг шимоли-ғарбида, Қостанай вилоятининг жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва жанубида, Абай вилоятининг Уржар туманида, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли, марказида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.