Бугун Қозоғистонда Миллий нашр куни

ASTANА. Кazinform – 2023 йилда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан 2 февраль Миллий нашр куни сифатида тасдиқланган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Миллий нашр
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

111 йил муқаддам, 2 февралда “Қазақ” газетасининг биринчи сони чиққан эди.

Унга Аҳмет Байтурсинули, Алихан Бўкейханули, Миржақип Дулатули каби халқ зиёлилари асос солган. Мустафо Чўқой, Султанмаҳмут Тўрайғиров, Сабит Дўнентаев, Халел Дўсмуҳамедов ва бошқа таниқли қозоқ жамоат арбоблари ўз мақолаларини “Қазақ” газетасида чоп этганлар.

Қозоқ зиёлилари томонидан яратилган газета миллий тикланиш манбаи эди. Шунинг учун бу санани Миллий нашр куни сифатида нишонлаш муҳим.

Сўнгги хабарлар